Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Кимлар фойда солиғидан озод этилади?
12.04.2022 14:46,  
319

Солиқ кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда. Бу ҳақда депутат Расул Кушербаев хабар қилди.

Таъкидланишича, махсус иқтисодий зоналар иштирокчилари фойда солиғидан улар томонидан киритилган инвестициялар ҳажмига қараб:

– 3 млн АҚШ долларидан 5 млн АҚШ долларигача миқдорда - 3 йил муддатга;

– 5 млн АҚШ долларидан 15 млн АҚШ долларигача миқдорда - 5 йил муддатга;

– 15 млн АҚШ доллари ва ундан юқори миқдорда инвестициялар киритилганда - 10 йил муддатга озод этилади.

Қайд этилишича, ушбу қонун лойиҳасини ишлаб чиқишга президентнинг 2021 йил 14 сентябрдаги "Махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қароридаги вазифалар ва эркин иқтисодий зоналарнинг 100 дан ортиқ иштирокчилари мурожаатлари асос бўлган.

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан