Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Коронавирус: 900 га яқин янги бемор аниқланди, 7 киши вафот этди
10.08.2021 11:50,  
82

2021 йил 9 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 138382 нафарни ташкил этмоқда. Сўнгги суткада 891 кишида коронавирус аниқланган.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 86 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 42 нафари Андижон вилоятида,
  • 24 нафари Бухоро вилоятида,
  • 79 нафари Жиззах вилоятида,
  • 22 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 19 нафари Навоий вилоятида,
  • 41 нафари Наманган вилоятида,
  • 83 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 28 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 89 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 88 нафари Фарғона вилоятида,
  • 46 нафари Хоразм вилоятида,
  • 91 нафари Тошкент вилоятида,
  • 153 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 93 нафар,
  • Андижон вилоятида 95 нафар,
  • Бухоро вилоятида 18 нафар,
  • Жиззах вилоятида 101 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 24 нафар,
  • Навоий вилоятида 64 нафар,
  • Наманган вилоятида 40 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 99 нафар,
  • Фарғона вилоятида 89 нафар,
  • Хоразм вилоятида 53 нафар,
  • Тошкент вилоятида 93 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 106 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 131781 (+875) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 7 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 941 нафарни ташкил қилди.

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан