2021 йил 6 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 84127 (+192) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳисоботида айтилмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
2 нафари Андижон вилоятида,
4 нафари Бухоро вилоятида,
15 нафари Самарқанд вилоятида,
3 нафари Сирдарё вилоятида,
1 нафари Сурхондарё вилоятида,
2 нафари Фарғона вилоятида,
2 нафари Хоразм вилоятида,
22 нафари Тошкент вилоятида,
140 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 633 нафарга eтди.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1439 нафар бемордан 229 нафари оғир, 104 нафари эса ўта оғир аҳволда.