Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Лукашенко тез орада президентликдан кетиши мумкин
9.08.2021 20:23,  
360

Беларус президенти Александр Лукашенко чет эллик журналистлар, экспертлар ва жамоат арбоблари иштирокидаги «Катта суҳбат» чоғида ўз лавозимини жуда тез орада тарк этишини айтди. Суҳбат миллий телеканаллар эфирида намойиш этилган.

Шу билан бирга, Лукашенко ўзидан кейин ворис масаласида тўхталиб ўтаркан, «бу жуда қийин масала, доим шу ҳақида ўйлайман», дея таъкидлаган.

Ким ва қачон Беларус президенти бўлади, деб сўрашганида, у: «Халқ кимни сайласа, у президент бўлади»,— деб жавоб берган.

«Қачон кетишимни тахмин қилишнинг ҳожати йўқ. Тез орада. Агар президентлик сайловлари бўлса, мен сизга ваъда бераман, сайловларда ўз номзодимни қўймайман, ўрнимга бирон ўзим истаган номзодни илгари сурмайман», — деди Лукашенко.

Лукашенконинг сўзларига кўра, мамлакатда у тарбиялаган ва садоқати билан унга ўхшаш 15-20 киши бор.

«Улар ишончли, улар ҳеч кимни қатл қилмайди. Ва кейин кўпчилик уларга овоз беради», — деди Беларус раҳбари.

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан