Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Малика» савдо мажмуаси ҳали сотилмаган — Молия вазирлиги
20.12.2021 22:59,  
78

Молия вазирлиги «Малика» бозори 125 млрд сўмга сотилгани ҳақида хабарларни рад этди. Тарқатилган маълумотларда сотилган ва сотилиши режалаштирилган объектлар битта жадвалда кетиб қолгани, аммо «Малика» савдо мажмуаси ҳали сотилмагани маълум қилинди.

Ижтимоий тармоқларда Тошкентда жойлашган «Малика» бозори 125 млрд сўмга сотилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Молия вазирлиги матбуот хизмати «Газета.uz»га ушбу хабарларнинг нотўғри эканини маълум қилди.

«Бу маълумот ичида сотилган ва сотилиши режалаштирилган объектлар битта жадвалда кетиб қолганини маълум қиламиз. Шу борада „Малика“ савдо мажмуаси ҳали сотилмаганлигини маълум қилмоқчимиз. Тушунмовчилик учун узр сўраймиз» — дейилади вазирлик изоҳида.

Қайд этилишича, ушбу жадвалда 2021 йил якунига қадар сотилиши режалаштирилган давлат активлари келтирилган. Бундан ташқари, вазирлик изоҳида жадвалда келтирилган объектларнинг ҳеч бири ҳали сотилмаганлиги маълум қилинди. Шунингдек, ушбу ҳолат бўйича тўғри ифода этилган жадвал тақдим этилди.

 
 
 

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан