Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Махсус хизмат автомобилига нисбатан қайд этилган 11 та қарздорлик ҳолатига ойдинлик киритилди
18.12.2021 21:19,  
529

Ижтимоий тармоқда "Malibu" русумли 01 010VSG давлат рақам белгили махсус хизмат автомобили бўйича ўз муддатида бартараф қилинмаган 11 та қарздорлик ҳолатлари келтирилган хабар тарқалди.

Ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ўтказилди. Суриштирувга кўра, ушбу автомобиль билан боғлиқ бўлган, 2 та ҳолатда содир этилган қоидабузарлик ҳолатлари юзасидан жарималар ўрнатилган тартибга кўра ундириш чоралари кўрилди.

Шунингдек, 9 та ҳолатдаги белгиланган жарималар бўйича вилоят ИИББ ЙҲХБ навбатчилик қисмининг қайд этиш китоби билан солиштирувларга кўра, кечиктириб бўлмас вазифаларни бажариш, кузатув ишларини амалга ошириш жараёнида қайд этилганлиги маълум бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 17 прим 1 моддасининг бешинчи хатбошиси (Тезкор ва махсус хизматларнинг транспорт воситалари, шунингдек улар кузатиб келаётган транспорт воситалари томонидан йўл ҳаракати қоидаларига мувофиқ имтиёздан фойдаланган ҳолда содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар махсус фото- ва видео қайд этишнинг автоматлаштирилган техник воситалари орқали қайд этилган тақдирда ҳамда кечиктириб бўлмайдиган хизмат вазифаларини бажарганликни тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилганда ҳайдовчиларнинг маъмурий қоидабузарлиги охирги зарурат ҳолатларида содир этилган деб топилади ва маъмурий иш ушбу Кодекснинг 271-моддасига мувофиқ тугатилади) ҳамда 271-моддаси биринчи хатбошисининг тўртинчи кичик бандига мувофиқ мазкур 9 та қоидабузарлик бўйича қарорлар бекор қилинди.

Ушбу келтириб ўтилган "Malibu" русумли, 01 010VSG давлат рақам белгили автомобиль махсус транспорт воситаси эканлиги, тезкор, кечиктириб бўлмас вазиятларда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш шарти билан Қоидаларнинг VII боб (38-бандидан ташқари), IX — XVI, XIX–XX боблари, 1 ва 2-иловалари талабларидан четга чиқишга рухсат берилишини инобатга олиш мақсадга мувофиқдир.

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан