Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






МДҲ ўйинларининг ғолиб ва совриндорларига пул мукофотлари топширилди
14.09.2021 09:42,  
283
 
Маълумки, Россиянинг Қозон шаҳрида ташкил қилинган биринчи МДҲ ўйинларида ўзбекистонлик спортчилар ҳам муносиб иштирок этиб, 91 та медални қўлга киритганди.

Яъни, вакилларимиз 23 та олтин, 32 та кумуш ва 36 та бронза медалига эга чиқиб, умумжамоа ҳисобида 9 мамлакат ичида мезбон Россия Федерациясидан кейин иккинчи ўринни эгаллагандилар.

Кеча делегациямиз Тошкент шаҳрига қайтиб келди. Уларнинг кенг спорт жамоатчилиги, оммавий ахборот воситалари ходимлари ва мухлислар тантанали равишда кутиб олдилар.

Шунингдек, ўзига хос тадбир ташкил қилиниб, мусобақада юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган ҳолда, ғолиб ва совриндорлар қаторидан ўрин эгаллаган спортчиларимиз муносиб тақдирланди.

Унга кўра, олтин медални қўлга киритганлар 25 миллион сўм, кумуш медаль соҳиблари 15 миллион ва бронза медали эгаларига 10 миллионлик пул мукофотлари топширилди.

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан