Президент Шавкат Мирзиёевнинг Навоий вилоятига ташрифи давомида тадбиркор Мирей Аманбаева билан суҳбатлашган ва давлат раҳбари тадбиркорга совға ваъда қилган эди.
Вилоят ҳокимлигининг хабар беришича, кеча, 28 август куни Мерей Аманбаевага Президент томонидан ваъда қилинган автомашина топширилди.
Эслатиб ўтамиз, давлат раҳбари билан учрашувда навоийлик тадбиркор Мирей Аманбаева Президентга «Сиз келганингиздан биз «дух» олдик», деган эди.
Шундан сўнг Шавкат Мирзиёев ҳам ёш тадбиркорга ҳазиломуз жавоб қайтарган.
«Дух» оламиз деяверинг. Менга ёқади «дух» олдик деган», деган эди Шавкат Мирзиёев.