Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида икки ўсмир каналга чўкиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Makan.uz» нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса 2 июнь соат 14:10 ларда содир бўлган. Мадели ОФЙ Шеге овулида яшовчи, К.Н. нинг (1945 й.т.) уйига меҳмонга келган набиралари, Мўйноқ тумани Уббиниязов кўчасида яшаган, Р.Ж. (2009 й.т.) ва бирга яшаган укаси Д.Ж лар (2010 й.т.) ҳудуддан оқиб ўтувчи «Қипшақдарё» каналида чўмилаётиб, сувга чўкиб кетганлар.
Жасадлар сувдан олиниб, суд-тиббий экспертизасига юборилган. Суриштирувни прокуратура олиб бормоқда