Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида яшовчи ҳар бир оилага 5 млн сўмдан бир марталик ёрдам пули тарқатилмоқда.
«Орол денгизи фожиаси оқибатларидан ҳаммадан кўп жабр кўрган Мўйноқ тумани халқи ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш президентимизнинг эътиборида», — дея маълумот берган туман ҳокимлиги матбуот хизмати.
Бир марталик пул ёрдами қишлоқ фуқаролар йиғинлари кесимида сайёр кассалар орқали, «Халқ банки»нинг Мўйноқ туман филиали томонидан, шунингдек уйларга автомашиналарда бориб тарқатилмоқда.