Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Мувофиқликни баҳолаш идораларини аккредитациядан ўтказиш тўғрисида”ги Қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилди
14.08.2021 15:45,  
29

Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Абдурауф Расулов маълум қилди.

ILAC ва IAF доирасидаги кўп томонлама тан олиш битимларига  қўшилиш мақсадида 73 та аккредитация фаолиятини тартибга солувчи ички ҳужжат тўлами ишлаб чиқилиб, халқаро ташкилотига ариза берилди. Халқаро стандарт талаблари бўйича 27 та синов лабораторияси,10 та менежмент тизимини сертификатлаштириш идораси, 6 та маҳсулотларни сертификатлаштириш идораси, ҳамда 10 та инспекция идораси аккредитациядан ўтказилди. 

Туркия Республикасининг “Ҳалол” аккредитация агентлиги, Польша аккредитация маркази билан икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан халқаро доирадаги шартномалар имзоланди. 

Шунингдек, “Мувофиқликни баҳолаш идораларини аккредитациядан ўтказиш тўғрисида”ги Қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилиб, вазирлик ва идоралар билан келишилиб, белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш режалаштирилган.   

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан