Мастлик инсонни энг разил, жирканч ишларга бошлаши тайин. Наманганда содир бўлган фожиа бу фикрни яна бир карра исботлайди — дея ёзмоқда 'Aniq.uz'.
Учқўрғон туманида 64 ёшли шахс ичкилик оқибатида 31 ёшли келинини пичоқлаб ўлдириб қўйди. У аввал ҳам судланиб, қамалган ва 2019 йилда озодликка чиққан.
Тафсилотларга тўхталсак. Қайнота маст ҳолда уйга кириб келади ва келини билан жанжаллашиб қолади. Натижада ошхона пичоғини олиб, келинининг юрак ва қорин қисмига бир неча марта зарба беради. Аёл воқеа жойида ҳаётдан кўз юмади.
Айни дамда унга нисбатан жиноий иш қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.