Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Наманганда кучли ёғингарчилик сабаб баъзи ҳудуд аҳолиси эвакуация қилинди
21.07.2021 20:58,  
178

Жорий йилнинг 20 июль куни соат 19:40 дан кейин қарийб бир соатдан ошиқ давом этган кучли ёмғир ва дўл ёғиши оқибатида Наманган вилоятининг кўпгина ҳудудлари, хусусан Наманган шаҳри, Косонсой, Тўрақўрғон ва Уйчи туманларининг айрим маҳаллаларида аҳоли яшаш хонадонлари, кўчаларга сув тошиш ҳолатлари кузатилди.

 Табиий офатдан кўприклар, йўллар ва аҳоли хонадонлари талафот кўрди.

Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов бошчилигидаги сектор раҳбарлари, шунингдек, вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Қосимали Аҳмедов бошчилигида зарур техника воситалари ва қутқарув отрядлари жалб этилиб, юзага келган офат бартараф этилмоқда.

Бундан ташқари ёмғир ва дўл ёғиши сабаб юз берган сел тошқини оқибатида аҳоли яшаш хонадонларида тўпланиб қолган сувларни тортиш ишлари олиб борилмоқда. Ходиса жойларига махсус автомобиллар ва хизматчилар ёнғин қутқарув қисми шахсий таркиби, ҳамкор ташкилотлардан 80 та техника ва 584 нафар ишчи ходим кўмакка келди.

Наманган шаҳрининг Давлатобод туманидаги “Юксалиш” массивида жойлашган учта кўп қаватли уйнинг ертўласида сув тўпланганлиги сабабли квартираларда истиқомат қилувчи юз киши хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинди. Ертўладаги тўпланиб қолган сувларни тўртта ёнғин қутқарув автомобили ва саккизта сув тортиш насоси орқали тортиш чоралари кўрилди.

Бундан ташқари, Юксалиш маҳалласи ҳудудида сел келиши натижасида қулаб тушган ҳовлиларда турли юқумли касалликларнинг келиб чиқиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида Давлатобод туман санитария эпидемиология осойиштарлик ва жамоат саломатлиги бўлими томонидан зарурий дезинфекция ишлари қилинмоқда.

Шунингдек, Давлатобод туманидаги “Елихон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан оқиб ўтувчи “Шишаки сой” яқинида жойлашган еттита хонадондаги 32 фуқаро хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинди.

Қамчиқ довонига туташ Поп туманидаги Имомота маҳалласида ҳам кучли ёмғир ёғиши оқибатида сел келиши кузатилган. Айни пайтда мазкур ҳудудда сел тошқини оқибатида зарарланган йўлларда қайта таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Вилоят Фавулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Қаҳрамон Сатторовнинг ЎзАга маълум қилишича, кеча юз берган кучли ёғингарчилик туфайли жабрланган, тан жароҳати олганлар кузатилмади.  

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан