Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Намангандаги газ «заправка»да навбатда турган «Дамас» ёниб кетди
11.01.2021 10:17,  
154

Жорий йилнинг 11 январь куни соат 07:50ларда, Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани Кумидон МФЙ ҳудудида жойлашган "Афсона-4" автомобилларга газ қуйиш шохобчасига кириш учун навбатда турган, ҳайдовчи, 1999 йилда туғилган Б.А. бошқарувидаги "Дамас" русумли автомобилнинг двигатель қисмидаги электр симларининг қисқа туташувчи оқибатида ёнғин юзага келган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Ёнғин бартараф этилган.

Мазкур ҳодиса юзасидан Тўрақўрғон тумани ИИБ ЙҲХБ ва ФВБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, содир бўлиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.

Аввалроқ, Намангандаги газ “заправка”да навбатда турган ҳайдовчилардан бири вафот этгани хабар қилинганди.

 

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан