Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Наманганлик 21 яшар ҳарбий хизматчи снаряд қолдиқлари портлаши сабаб ҳалок бўлди
25.09.2021 08:36,  
459

Ижтимоий тармоқларда марҳум ҳарбий хизматчининг ота-онаси президентга мурожаат билан чиқди. Улар портлашга сабаб бўлганларга тегишли чора кўрилишини сўрашган.

"Нима бўлганини бизга очиқ айтсин. Сўрасак, портлаб кетди. Шу, бошқа гаплари йўқ", - дейди марҳумнинг онаси.

Шундан сўнг, Бош прокуратура матбуот котиби ҳодиса бўйича маълумот берди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 21 август куни дала ўкув майдонида снаряд қолдиқлари портлаши натижасида Миллий гвардия муддатли ҳарбий хизматчиси 21 ёшли А.Иқболжонов ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳатлари олиб, вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан шу куни Чирчиқ ҳарбий прокуратураси томонидан ЖКнинг 297-моддаси (атрофдагилар учун катта хавф манбаи бўлган қурол-яроғ, шунингдек модда ва буюмлар билан муомалада бўлиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. 

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, прокурор назорати ўрнатилган.

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан