Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Навоийда ўзини ўғил бола деб таништириб, дугонасидан «пул ишламоқчи» бўлган аёл қўлга олинди
28.04.2021 12:43,  
376

Навоий вилояти Қизилтепа туманида дугонаси билан ўғил бола образида сохта ишқий муносабат ўрнатиб, пул ишламоқчи бўлган аёл қўлга тушди. Бу ҳақда Олий суд хабар берди.

Хабарга кўра, қизилтепалик Г.Б. дугонаси К.Ж.га Ҳ. исмли йигит билан таништириб қўйишга ваъда беради. Қиз ҳам бунга қаршилик қилмаган. Шундан сўнг Ҳ. Камолага қўнғироқ қилади. Улар қарийб икки ой мобайнида «ишқий» муносабатда бўлади. Кунларнинг бирида Ҳ. қизнинг яланғоч суратини Телеграм ижтимоий тармоғидаги манзилига юборишни сўрайди. У буни бўлажак «умр йўлдоши» танасидаги кичиккина нуқсон ҳам келгусидаги оилавий турмушга рахна солиши мумкинлиги ва бу ҳол юз бермаслиги учун унинг соғломлигини ўз кўзи билан кўриб, кейин уйланиш истаги билан изоҳлайди.

Қайд этилишича, қиз жисми нуқсондан холи эканини исботлаш учун бунга розилик билдирган. Шундан сўнг Г.Б. дугонасини маиший бузуқликда айблай бошлайди. У дугонасининг Ҳ.га жўнатган суратини ота-онаси, яқинлари кўриб қолса, унинг оқибати ниҳоятда ёмон бўлиши ҳақида огоҳлантиради. Қиз унга ялиниб сурат билан боғлиқ сирни ҳеч кимга ошкор этмасликни илтимос қилган.

Маълум қилинишича, аёл сир сирлигича қолиши учун дугонасидан 3700 АҚШ доллари ва 20 миллион сўмлик тилла тақинчоқларни талаб қилган. Қиз бунга рози бўлган, лекин ота-онасидан мазкур миқдордаги пул ва тақинчоқларни ола олмаган. Шундан сўнг, қиз бошидан кечирган воқеаларни ўз яқинларига маълум қилгач, уларнинг маслаҳати билан ҳуқуқни ҳимоя қилувчи идорага мурожаат этган. Тезкор тадбир режасига асосан аёл дугонасидан 200 АҚШ долларини олганда қўлга олинди.

Таъкидланишича, тергов чоғида Г.Б. дугонасига мобил қўл телефони ёрдамида овозни ўзгартирган ҳолда ўзини «Ҳ»­ исмли йигит сифатида таништирган. Ҳаётда ҳеч қандай «Ҳ» исмли йигит бўлмагани аниқланган.

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан