Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Оксана Чусовитина Халқаро олимпия қўмитаси аъзоси бўлиши мумкин
22.07.2021 17:41,  
139

Икки кун давомида, яъни 20-21 июль кунлари Япониянинг Токио шаҳрида Халқаро олимпия қўмитасининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси вакиллари ҳам иштирок этди. Бу ҳақда туризм ва спорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Йиғилишнинг илк кунида бир қатор масалалар муҳокама қилинди. Аҳамиятли томони, Ўзбекистон спорт тарихида илк бор мамлакатимиз вакиласи, 1991 йилдан буён жаҳон ва қитъа чемпионатлари, Олимпия ва Осиё ўйинларида Ватанимиз номини улуғлаб келаётган ҳамда ўзига хос рекорд ўрнатган ўзбек спорт афсонаси Оксана Чусовитина Халқаро олимпия қўмитасининг спортчилар комиссиясига аъзо бўлиш имкониятига эга бўлганидир.

ХОҚнинг спортчилар комиссияси 17 кишидан иборат. Шу кунларда мазкур комиссия аъзоларининг 4 нафари ўз ваколатини топширган. Бўшаб қолган ўринлар учун дунё миқёсидаги 30 нафар етакчи атлетлар номзоди илгари сурилмоқда. Комиссия аъзолигига номзод спортчилар, собиқ атлетлар шу кунларда Японияга таклиф этилган. Овоз бериш жараёни эса шу йил 3 августгача давом этади.

Халқаро олимпия қўмитаси президенти Томас Бах йиғилишда спортчилар комиссиясига танланадиган 4 нафар номзодга овоз бериш жараёни ҳақида сўз юритиб, овоз бериш онлайн тарзда ўтказилмаслиги, номзодлар қайси даражада бўлишидан қатъий назар барчаси тенг ҳуқуққа эга эканлиги, улар танлангунга қадар Токиодаги «Олимпия қишлоғи»да бўлишга ҳақли эканини таъкидлаб, 3 август куни сайланган номзодлар орасидан ХОҚ Спортчилар комиссияси раиси сайланишини ҳам маълум қилди. Ушбу комиссия раиси ўз навбатида, ХОҚ ижроия қўмитаси аъзолигига ҳам қабул қилинади.

Йиғилишнинг якуний қисмида 2032 йилги ёзги Олимпия ўйинларини қабул қилувчи шаҳар номи эълон қилинди. «Яшил қитъа» Австралиядаги ушбу мўъжаз шаҳар овоз бериш жараёнида бир қатор номзод шаҳарларни ортда қолдирди. Шу тариқа Австралия учинчи маротаба Олимпия ўйинларига мезбонлик қилади. Бунгача «яшил қитъа»нинг Мелбурн ва Сидней шаҳарлари тўрт йилликнинг нуфузли анжуманини қабул қилган.

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан