Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Октябрь бошида об-ҳаво кескин совийди
29.09.2021 11:47,  
346

30 сентябрь куни Ўзбекистоннинг шимолий, 1−3 октябрда қолган ҳудудларига Волга бўйи орқали Россия Европа қисмининг (Москва вилояти) марказий ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади, деб хабар беради Ўзгидромет.

1−3 октябрда ҳаво ҳарорати кечалари аста-секин +3…+8, кундуз кунлари +12…+17, шимолда кечалари 0…+5 даражагача пасаяди. Кундуз кунлари +10…+15 даражагача пасайиши кутилмоқда.

1−2 октябрда республика бўйича баъзи жойларда, 3 октябрда Фарғона водийси вилоятларида ёмғир ёғади, 2−3 октябрда тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин, баланд тоғларда ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади) бўлади.

30 сентябрда ва 1−2 октябрда республика бўйича баъзи жойларда шамол 17−22 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан