Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Оққўрғонда захарланган болалар бўйича қўшимча маълумот берилди
20.08.2021 10:52,  
223

Мактабгача таълим вазирлиги Тошкент вилояти Оққўрғон туманидаги 5-сонли боғчада интоксикация синдроми белгилари билан шифохоналарда даволанаётган тарбияланувчиларнинг саломатлиги тўғрисида маълумот берди.

19 август 16:00 соат холатига, шифохоналарда жами 9 тарбияланувчи даволанмоқда, жумладан 3 нафарининг ҳолати ўрта оғир, 5 нафар беморнинг ҳолати ўртача баҳоланиб, динамикада соғаймоқда, 1 нафар боланинг ҳолати эса қониқарли.

Дастлаб шифохонага 30 нафар тарбияланувчи қабул қилинганди. Бугунги кунда 21 нафар тарбияланувчи уйига рухсат берилган. 

Эслатиб ўтамиз, 12 август ҳолатига 6 нафар тарбияланувчи оғир ҳолатда жонлантириш бўлимида даволанаётгани, шундан бир нафар тарбияланувчи ўпканинг сунъий нафас бериш мосламасига уланган бўлиб, ҳолати ўта оғир ҳолатда эканлиги қайд этилганди.

Бош прокуратура ҳолат бўйича жиноий иш очган.

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан