Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Ўзатом” агентлиги Миллий тадқиқот ядро университети филиали талабалари учун стипендия жорий қилди 
2.04.2021 18:38,  
61

“Ўзатом” агентлиги ММФИ Миллий тадқиқот ядро университети филиали талабалари учун стипендия жорий қилди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Ўзатом” агентлигининг стипендияси имтиҳонлар натижаларига кўра семестрда бир марта курснинг энг яхши талабасига берилади. Агентлик стипендияси миқдори энг кам иш ҳақининг бир баравари миқдорида берилади (747 300 сўм). Стипендия ҳар ой давомида тўлаб борилади.
2020/2021 ўқув йилининг учинчи чораги натижаларига кўра ушбу стипендияга ММФИ Миллий тадқиқот университети Тошкент филиали иккинчи курс талабаси Утаганов Дилшод Ойбек ўғли лойиқ деб топилди. Комиссия Дилшод Утаганов сессияни “аъло” баҳоларга якунлагани ва иккинчи курс талабалари орасида рейтинг бўйича биринчи ўринда туришини таъкидлади. Ундан ташқари, у физика бўйича Бутунроссия талабалар олимпиадасининг биринчи босқичидан мувофаққиятли ўтди. Унинг "Молодой учённый” халқаро илмий журналида кўплаб мақолалари нашр этилган.

“Атом энергетикаси - жуда ҳам кенг тармоқли ва ўта аниқликни талаб қиладиган саноатдир. – Бу ерда ядродан тортиб токи ахборот тизимларигача энг илғор технологиялар қўлланилади. Мен “Ўзатом” агентлиги стипендиясига лойиқ деб топилганимдан фахрланаман. Бу мен учун янада кўпроқ ўқишим, илмий изланишлар олиб боришим ва барча соҳаларда энг яхшилар қаторида бўлишим учун, келгусида ҳақиқий атом энергетикаси соҳасидаги етакчи ходимига айланиш йўлида фақат рағбатлантиради”, - дейди Дилшод Утаганов

Эслатиб ўтамиз, “Ўзатом” агентлиги стипендияси 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш бўйича Давлат дастури ҳамда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” дастури доирасида жорий этилган.

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан