Давлат статистика қўмитаси томонидан ҳудудлардаги марказий деҳқон бозорларида 2019 йил 29 октябрь куни озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари бўйича кузатув ўтказилди.

Кузатув натижасига кўра, 1 килограмм мол гўштининг (суяксиз гўштидан ташқари) минимал нархи Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори»да қайд этилган (35 000 сўм). Мол гўштининг максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да кузатилди (57 000 сўм).

Қўй гўштининг минимал нархи кузатув натижасига кўра, Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори»да (36 000) сўмдан рўйхатга олинган. Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да (63 000) сўмдан кузатилди.

Олиб борилган кузатув натижаларига кўра, картошканинг минимал нархи Тошкент шаҳрининг «Фарҳод деҳқон бозори» ва «Эски жўва деҳқон бозори»да (1 200 сўмдан), максимал нархлари эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори», «Миробод деҳқон бозори»да (4 000 сўм) қайд этилди.

Кузатув натижасига кўра, пиёз маҳсулотининг минимал нархи Андижон шаҳрининг «Янгибозор деҳқон бозори», «Андижон шаҳар марказий деҳқон бозори», Жиззах шаҳрининг «Жиззах марказий деҳқон бозори», Қарши шаҳрининг «Қарши деҳқон озиқ-овқат бозори», Самарқанд шаҳрининг «Сиёб деҳқон бозори», «Дамариқ деҳқон бозори», Гулистон шаҳрининг «Гулистон деҳқон бозори», Янгийўл шаҳрининг «Ихтисослашган Янгийўл шаҳар деҳқон бозори», Фарғона шаҳрининг «Фарғона шаҳар марказий деҳқон бозори»да (1 000) сўмдан кузатилди. Максимал нархлари эса Урганч шаҳрининг «Урганч марказий деҳқон бозори»да кузатилди (3 500 сўм).

Сабзи маҳсулотининг минимал нархи кузатув натижасига кўра Андижон шаҳрининг «Янгибозор деҳқон бозори» ва «Андижон шаҳар марказий деҳқон бозори», Бухоро шаҳрининг «Бухоро марказий деҳқон бозори», Гулистон шаҳрининг «Гулистон деҳқон бозори», Фарғона шаҳрининг «Фарғона шаҳар марказий деҳқон бозори» ва Тошкент шаҳрининг «Фарҳод деҳқон бозори»да (1 000) сўмдан қайд этилган. Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да (5 000) сўмдан кузатилди.

Тухум (10 та донаси) маҳсулоти кузатув натижасига кўра, минимал нархи Фарғона шаҳрининг «Фарғона шаҳар марказий деҳқон бозори», Тошкент шаҳрининг «Қўйлиқ деҳқон бозори»да кузатилди (5 000 сўм). Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Қўйлиқ деҳқон бозори», «Миробод деҳқон бозори»да қайд этилган (10 000 сўм).

Гуруч (килограмм) маҳсулотлари кузатув натижаларига асосан, минимал нарх Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори»да (4 000 сўмдан), максимал нарх эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори», «Миробод деҳқон бозори»да кузатилди (18 000 сўм).

Ўсимлик ёғи (литр) маҳсулотари кузатув натижасига кўра, минимал нархи Самарқанд шаҳрининг «Сиёб деҳқон бозори», Гулистон шаҳрининг «Гулистон деҳқон бозори», Урганч шаҳрининг «Урганч марказий деҳқон бозори», Тошкент шаҳрининг «Фарҳод деҳқон бозори» ва «Қўйлиқ деҳқон бозори»да (9 000) сўмдан кузатилди. Максимал нархи эса Бухоро шаҳрининг «Бухоро марказий деҳқон бозори», Тошкент шаҳрининг«Фарҳод деҳқон бозори»да (13 500) сўмдан кузатилди.

Шакар (килограмм) маҳсулоти кузатув натижасига кўра, минимал нархи Тошкент шаҳрининг «Фарҳод деҳқон бозори», «Миробод деҳқон бозори», «Эски жўва деҳқон бозори» ва «Қўйлиқ деҳқон бозори»да (5 200) сўмдан кузатилди. Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Фарҳод деҳқон бозори»да (7 000) сўмдан кузатилди.