13-14 октябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Минск шаҳрида бўлиб ўтадиган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида қатнашади.
ТИВ ахборот хизмати маълум қилишича, учрашув давомида иштирокчилар Ҳамдўстлик доирасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалаларини ва халқаро кун тартибидаги мавзуларни, шунингдек, МДҲга аъзо давлатлар раҳбарларининг бўлажак саммитига тайёргарлик жараёнларининг ташкилий жиҳатларини муҳокама қиладилар.