Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон миллий жамоасининг яна бир футболчиси «Женоа»га ўтмоқда
3.07.2021 17:26,  
440

Ўзбекистон миллий жамоаси ҳамда Тошкентнинг «Пахтакор» клуби футболчиси Иброҳимхалил Йўлдошев фаолиятини Италияда давом эттиришга яқин турибди. Бу ҳақда россиялик журналист Нобел Арустамян ўз каналида ёзди.

Арустамяннинг ёзишича, «Женоа» Йўлдошевни ўз сафига қўшиб олгач, бир мавсум Швейцариянинг «Сьон» жамоасига ижарага беради. Италияда Европа иттифоқига кирмайдиган мамлакат футболчиларини қўшиб олиш билан боғлиқ талаблар сабаб «Женоа» шундай қилишга мажбур. Арустамяннинг ёзишича, футболчи учун Швейцариядаги мавсум фойдали бўлади: тил ўрганади, Европага мослашади.

Инсайдернинг ёзишича, «Женоа» Элдор Шомуродовни ҳам ўз сафида қолдиришга қарор қилган. Журналистнинг маълум қилишича, «Женоа»да Шомуродовнинг трансфер нархи ярим йилдан кейин янада кўтарилишига ишонишмоқда.

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан