Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Қурбон Ҳайитини нишонлаш кунини маълум қилди
13.07.2021 18:32,  
1105

Бугун, 13 июль куни Халқаро пресс-клуб йиғилишида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон Ишматбеков Қурбон Ҳайити байрамининг нишонланиш кунини эълон қилди. 

“Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Қурбон Ҳайитини 20 июль куни ўтказиш бўйича хулоса берди. Шунга кўра, юртимизда Ҳайит байрамини ўтказиш бўйича тайёргарлик ишлари амалга оширилмоқда”, - деди Ишматбеков.

Маълумот учун, Президент фармонига кўра, ўзбекистонликлар Қурбон Ҳайитида кетма-кет уч кун дам олади.

Ҳужжатга мувофиқ, 17 июль (шанба) ва 24 июль (шанба) дам олиш кунлари мос равишда 21 ва 22 июль кунларига қўчирилади. Ушбу кунлари иш ҳафтаси туридан қатъи назар, барча фуқаролар учун дам олиш куни бўлади.

Бундан ташқари, 20 июль куни Қурбон Ҳайити муносабати билан дам олинади.

Шундай қилиб, ўзбекистонликлар кетма-кет уч кун, 20, 21 ва 22 июль кунлари дам олади.

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан