Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон Президенти Қозоғистон Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
27.08.2021 19:38,  
72

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 27 август куни Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди.

Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Қозоғистон Президентига Жамбил вилояти Бойзоқ туманида рўй берган фожиали воқеа оқибатида инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдирди. Ўзбекистон Қозоғистонга фавқулодда ҳодиса оқибатларини бартараф этишда зарур кўмак кўрсатишга тайёр экани таъкидланди.

Ўзбекистон-Қозоғистон муносабатларининг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Кўп қиррали ҳамкорлик ижобий суръат билан ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Савдо, саноат, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва логистика, туризм соҳаларида кооперация лойиҳаларини, маданий-гуманитар алмашинув дастурларини илгари суриш муҳим экани таъкидланди.

Президентлар, шунингдек, минтақа кун тартиби, аввало, Афғонистондаги вазиятнинг кескинлашиши юзасидан фикр алмашдилар. Марказий Осиёда хавфсизликни таъминлаш масалаларида яқиндан ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан