Ўзбекистон муқаддас Рамазон Ҳайити – Ийд ал-Фитр байрами муносабати билан Aфғонистонда уч кунлик сулҳ эълон қилинганини олқишлайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати баёнотида маълум қилинди.
"Умид қиламизки, ушбу муборак кунларда курашаётган тарафлат томонидан ўт очишнинг тўхталиши Aфғонистонда сиёсий тинчлик жараёнини илгари суриш бўйича зарур шарт-шароитларни яратади.
Ўзбекистон Aфғонистон халқи билан дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини келгусида ҳам ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлаш, мамлакатда барқарор ва узоқ муддатли тинчликни ўрнатиш жараёнини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шунингдек, тинч ва фаровон Aфғонистонни бунёд этишда кенг кўламли ёрдам беришга қатъий содиқлигини яна бир бор билдиради", - дейилади расмий хабарда.