ЖЧ-2022 иккинчи саралаш босқичи 3-туридан ўрин олган Ўзбекистон - Яман учрашуви ҳозиргина ўз ниҳоясига етди.
Унда Вадим Абраов шогирдлари 5:0 ҳисобида ғалаба қозондилар.
Дастлабки голни миллий терма жамоага янги қабул қилинган ёш футболчи Санжар Қодирқулов киритди. 2-дақиқадаёқ киритилган гол вакилларимизга шижоат бағишлади.
Иккинчи голни Элдор Шомуродов бош билан дарвоза тўрига жойлади.
Ўйиннинг биринчи бўлими 2:0 ҳисобида якунланди.
Учинчи голни Жамшид Искандаров узоқдан чиройли тарзда рақиб дарвозасини нишонга олиб, ўз ҳисобига ёзиб қўйди.
Бурчакдан узатилган тўпни Ислом Тўхтахўжаев боши билан дарвозага йўллади. 4:0.
Ўйиннинг 89-дақиқасида Игорь Сергеев 5-голни киритди.