Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда 902 мингдан ортиқ киши коронавирусга қарши тўлиқ эмланди
11.07.2021 14:20,  
27

Ўзбекистонда 10 июль куни 114 061 доза COVID-19’га қарши вакцина қўлланилди, деб хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати. Улардан 86 772 дозаси биринчи босқичда, 14 178 дозаси иккинчи босқичда ҳамда 13111 дозаси учинчи босқичда қўлланилган.

Ҳозирги кунгача Ўзбекистонда коронавирусга қарши жами 4 857 947 доза вакцинадан фойдаланилган, уларнинг 1 419 252 дозаси иккинчи ва 486 901 дозаси учинчи босқичда қўлланилган. Шунга кўра, мамлакатда жами эмланганлар сони 2 951 794 кишини ташкил этмоқда.

Тўлиқ эмланган фуқаролар сони эса 902 593 нафарни ташкил қилмоқда.

10 июль кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

  • Фарғона вилояти (21180 доза),
  • Наманган вилояти (16813 доза),
  • Самарқанд вилояти (13520 доза) банд қилди.

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:

  • Наманган вилоятида (609 058 доза),
  • Фарғона вилоятида (604 819 доза),
  • Андижон вилоятида (556 693 доза).

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан