Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда аеропортлар, йўл қурилиш, электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш соҳаларидаги давлат улушлари хусусий секторга сотилади
18.12.2021 21:12,  
60

Монополияга қарши курашиш қўмитаси “Рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатадиган тўсиқларни бартараф этиш ва тадбиркорлик фаолияти йўналишларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори лойиҳасини муҳокамага қўйди.

Қарор лойиҳасига кўра, 2022 йил 1 июлдан бошлаб аеропортлар, йўл қурилиш, электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, иссиқлик таъминоти, нефт маҳсулотларини сотиш ва бошқа соҳалардаги корхоналарнинг давлат улушларини босқичма-босқич хусусий секторга сотилади.

Шунингдек, рангли металларнинг парчалари ва чиқиндиларини сотиб олиш, қайта ишлаш, сотиш ва тайёрлаш фаолияти билан хусусий сектор шуғулланиши мумкинлиги белгиланмоқда.

Ҳужжатга мувофиқ 2022-2026 йилларда хусусий секторни кенг жалб қилиш ҳамда эксклюзив ҳуқуқларни бекор қилиш орқали мавжуд монополияларни бартараф етиш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланади.

Монополияга қарши курашиш қўмитаси икки ойлик муддатда табиий монополиялар инфратузилмаларидан хусусий секторни тенг-шароитларда фойдаланишини таъминлаш мақсадида табиий монополия соҳаларини тартибга солиш ҳамда асосий фаолият тури табиий монополия бўлмаган субъектлар фаолиятини такомиллаштириш бўйича янги тартиб ишлаб чиқади.

Эслатиб ўтамиз, сентабрь ойида Ўзбекистонда давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш тартиби белгиланганди. Унга кўра, Давлат функциялари аутсорсинг, краудсорсинг, давлат ижтимоий буюртмаси, аккредитатсия, сертификатлаштириш ҳамда бошқа механизмларни қўллаган ҳолда хусусий секторга ўтказилади.

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан