Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Ўзбекистонда камбағаллик даражаси пасайиб бормоқда” – Танзила Норбоева
23.06.2021 12:29,  
575
Бугун, 23 июнь куни Бухоро шаҳрида Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишда парламентлараро глобал ҳамкорлик халқаро форуми очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда "EVERYDAY.UZ" хабар қилди.

Маълум бўлишича, ушбу форумни Сенат раиси Танзила Норбоева очиб берган. У ўз нутқида мамлакатимизда турли соҳаларда эришилаётган ютуқлар ҳақида сўз юритган. Норбоева, шунингдек, Ўзбекистонда эҳтиёжманд аҳолини манзилли қўллаб-қувватлаш орқали камбағаллик даражаси пасайиб бораётганини таъкидлаган.
Аҳолининг эҳтиёжманд қисмини ижтимоий ҳимоя қилиш, жумладан, хотин-қизлар ва ёшларни манзилли қўллаб-қувватлаш борасида яратилган уникал тизим (дафтарлар) натижасида камбағаллик даражаси пасайиб бормоқда (2015 йил — 12,8 фоиз, 2019 йил — 11 фоиз). Мажбурий меҳнат, жумладан, болалар меҳнатига буткул барҳам берилди. Давлат ва жамият ҳаётида аёлларнинг ўрни ва нуфузи ошмоқда. Хусусан, Парламентда аёллар ўрни икки карра ошди (16 фоиздан 32 фоизга). Таъкидлаш керакки, бюджет харажатларининг аксарият қисми ижтимоий соҳаларни ривожлантиришга йўналтирилмоқда. Бугун Ўзбекистон бюджети — ижтимоий йўналтирилган бюджет, деб бемалол айтиш мумкин», — деди Норбоева.

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан