Valyuta kursi: O'z.R.Markaziy banki
USD
AQSH dollari
EUR
Evro
RUB
Rossiya rubli
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

So'nggi yangiliklar








Ўзбекистонда маҳалла ходимларининг ойлиги 35 фоизга кўтарилади
18.10.2021 19:41,  
172

Президент фармони билан 2021 йил 1 ноябрдан ҳудудида хонадонлар сони мингта ва ундан ортиқ бўлган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг ойлик лавозим маошлари 35 фоизга оширилади.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини сақлаш билан боғлиқ харажатлари тегишли маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

МФЙ ходимларини рағбатлантириш, уларга бухгалтерия хизматини кўрсатиш вазифаси туман (шаҳар) ҳокимликларидан — туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимларига ўтказилади.

Шу билан бир қаторда, туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларини рағбатлантириш жамғармасини ташкил этилади.

Tavsiya etamiz








Tavsiya etamiz

Har doim xabardor bo'ling!

carzone.uz. mobil ilovalarini ko'chirib oling va barcha yangiliklar siz bilan