Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда олийгоҳларга ҳужжат қабул қилиш қачондан бошланиши айтилди
16.06.2021 22:09,  
330

Ўзбекистонда 2021/2022 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига ҳужжатларни онлайн қабул қилиш 20 июндан бошланади. Бу ҳақда Президент раҳбарлигида ўтказилаётган йиғилишда маълум қилинди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг маълум қилишича, икки ҳафта муддатда қўшимча давлат гранти асосида (имтиёзли) қабул параметрлари тасдиқланади.

Бу йил 1,5 миллиондан зиёд ёшлар олийгоҳларга кириш учун ҳужжат топшириши кутилмоқда. Бу йил илк маротаба 9 та нодавлат олийгоҳларда 22 та йўналишда талабаларни ўқитиш учун 500 та давлат гранти ажратилади.

Шунингдек, Президент 2021 йилда олийгоҳларга қабул сони ўтган йилга нисбатан 13 фоизга оширилиб, 181 минг нафарга етказилишини маълум қилди.

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан