Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда қанча 20 000 ва 2 000 сўмлик банкнотлар муомалага чиқарилди?
26.07.2021 21:20,  
293

Марказий банкнинг берган маълумотига кўра, 2021 йил 15 июль ҳолатига кўра, 52 млрд 800 млн сўм қийматга тенг 2 000 сўмлик банкнот ҳамда 400 млн сўм қийматга тенг 20 000 сўмлик банкнотлар ишлаб чиқарилган.

Шунингдек, QALAMPIR.UZ таҳририятининг 2 000 сўм ва 20 000 сўм бўлган банкнотлар қайси асосларга кўра муомалага чиқарилди, деган саволига Марказий банк қуйидагича жавоб қайтарди:

“Мазкур номиналдаги банкнотларни муомалага чиқаришдан мақсад – аҳоли учун нақд пулдаги ҳисоб-китобларда тўловларни амалга ошириш учун қулайликлар яратиш ҳисобланади”.

Маълумот учун, охирги 5 йилда бешта янги банкнот муомалага чиқарилган бўлиб, булар йиллар кесимида қуйидагилар:

• 10 000 сўмлик – 2017 йил 10 март;
• 50 000 сўмлик – 2017 йил 27 август;
• 100 000 сўмлик – 2019 йил 25 февраль;
• 2 000 ва 20 000 сўмлик – 2021 йил 14 июнда ишлаб чиқарилган.

2017 йилгача энг йирик банкнот 2013 йилда ишлаб чиқарилган 5 000 сўмлик номиналдаги банкнотлар эди. Унга қадар эса 2001 йилда ишлаб чиқарилган 1 000 сўмлик энг йирик банкнот ҳисобланган.

Бугунги кунда Ўзбекистонда 100 000 сўмлик энг йирик банкнот ҳисобланади.

Қўшни давлатларда энг йирик номиналдаги банкнотлар:

• Қозоғистонда 10 000 тенге – 2003 йилда;
• Тожикистонда 500 сомони – 2010 йилда;
• Қирғизистонда 5000 сом – 2016 йилда;
• Туркманистонда 100 манат – 2014 йилда муомала киритилган.

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан