Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда яна бир байрам пайдо бўлади
30.05.2021 14:17,  
2046

Олий Мажлис Сенати ўн бешинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикаси маданият ва санъат ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги қонунни маъқуллади. Бу ҳақда парламентнинг юқори палатаси матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Қонун билан 15 апрель Ўзбекистон Республикаси маданият ва санъат ходимлари куни сифатида белгиланмоқда.

Хабарда айни пайтда дунёнинг кўплаб давлатларида ушбу сана Халқаро маданият куни сифатида нишонланиши қайд этилган.

Таъкидланишича, мамлакатда маданият ва санъат соҳасини ривожлантириш, ўзбек миллий маданияти ва санъати нуфузини жаҳон миқёсида ошириш, ёш истеъдод эгаларининг қобилияти ва салоҳиятини рўёбга чиқариш борасида фидокорона меҳнат қилган ва юқори натижаларга эришган фуқароларни шу байрам кунида “Маданият ва санъат фидокори” кўкрак нишони билан тақдирлаш кўзда тутилган.

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан