Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда йил оҳиригача 34,1 млрд куб метр табиий газ ишлаб чиқарилади
15.08.2021 09:21,  
72

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 9 август куни истеъмолчиларни нефть ва газ ресурслари билан барқарор таъминлаш масалалари бўйича ўтказган йиғилишида иштирок этган “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаевга бир қатор топшириқлар берилди.

Хусусан, 2021 йил якуни билан 34,1 млрд куб метр табиий газ қазиб чиқаришни таъминлаш ва куз-қиш мавсумида тизимни барқарор ишлатиш вазифаси қўйилди.

 



Ушбу топшириқлар ижросини амалда бажариш мақсадида, бошқарув раиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари Қашқадарёдаги конларда газ қазиб чиқаришни кўпайтириш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар ва амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича ишлар ҳолатини ўрганиш мақсадида Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг “Шўртан” конида бўлди.



Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси томонидан 9,1 млрд куб метр табий газ қазиб чиқариш (ўсиш суръати 100 фоиз) белгиланган бўлиб, бунинг учун 3 та конда III чоракда – 9 та, IV чоракда – 18 та, жами 27 та янги қудуқларни бурғилаб ишга тушириш белгиланган.

Бошқарув раиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан белгиланган кўрсаткичларни амалга ошириш бўйича қилинаётган ишлар ҳолати таҳлилий ўрганилди. Айнан ушбу бошқармадаги 8 та кондаги 90 та қудуқда мукаммал таъмирлаш ва интенсификация ишларини бажариш бўйича вазифалар белгилаб берилди.

Бошқарув раиси ушбу йиғилишда суюлтирилган газ бўйича амалга оширилиши керак бўлган вазифаларга тўхталар экан, “Ўзбекнефтгаз” АЖ бўйича 2021 йилда жами 621,0 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқариш (ўсиш суръати 101,8 фоиз), шундан, жамият бўйича август – декабрь ойларида 261,5 минг тонна (ўсиш суръати 103,5 фоиз) ишлаб чиқариш шарт эканлигини таъкидлаб ўтди.

Қудуқларни бурғилаш, капитал таъмирлаш ва технологик объектларни ишга тушириш борасида олиб борилаётган ишлар ижроси ва йил охиригача амалга оширилиши белгиланган тадбирлар таҳлилий ўрганиб чиқилди ҳамда уларни тезлаштириш юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди ва кўрсатмалар берилди.

Хусусан, “Шўртан” конида углеводородлар захирасини ўстириш бўйича олиб борилаётган 3D сейсмика-геофизика ишлари ҳолати ўрганилиб, минтақанинг чуқур қисмида жойлашган структураларни аниқлаш ҳамда излов-қидирув қудуқларини қазиш ишларини тезлаштириш бўйича тегишли департамент бошлиқларига топшириқлар берилди.

Бошқарув раиси 2021 йилда геологик-техник тадбирларни амалга ошириш ҳисобига 5,2 млрд куб метр табиий газ қазиб чиқариш кераклигини таъкидлаб, 2021 йилда 4,2 млрд куб метр табиий тушиш қопланиши ва 2020 йилга нисбатан 1,0 млрд куб метр табиий газ ўсишига эришилишини маълум қилди.



Ушбу натижаларга эришиш учун Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси томонидан амалга оширилиши белгиланган топшириқларни сўзсиз бажариш бўйича бошқарма директорига топшириқлар берилди.

Бошқарув раиси шу билан бир қаторда, кондаги янги қудуқларни бурғилаш қурилмаларида ва қудуқларни капитал таъмирлаш ускуналарида меҳнат қилаётган ишчи-ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишиб чиқди.

Йиғилиш давомида, Шўртан бош иншоати қурилмаларида олиб борилаётган модернизация лойиҳаларини тезлаштириш бўйича мавжуд муаммоли масалалар муҳокама қилиниб департамент бошлиқларига кўрсатмалар берилди.

Эслатиб ўтамиз, бошқарув раиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қашқадарёдаги табиий газ қазиб чиқиш ва қайта ишлаш корхоналаридаги амалга оширилаётган ишлар ҳолатини ўрганишни давом эттиради.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан