Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонлик спортчилар илк маротаба ўтказилган МДҲ мусобақаларини 91 та медал билан иккинчи ўринда якунлади
12.09.2021 11:01,  
133

Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида илк бор ўтказилган МДҲ ўйинлари ўз якунига етди. Унда иштирок этган Ўзбекистон делегацияси 91 та медал билан умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади.

Ҳамюртларимиз мусобақада 23 та олтин, 32 та кумуш ва 36 та бронза жами 91 та медалларига сазовор бўлишди. Бу мезбон Россия жамоасидан сўнг иккинчи кўрсаткич бўлди. Сўнгги кунда бўлиб ўтган баҳсларда вакилларимиз карате, бадиий гимнастика, футзал спорт турларида шоҳсупага кўтарилишди. Унда шоҳсупага кўтарилган спортчилар:

Олтин медал: Дилдора Aлиқулова (каратэ).

Кумуш медал: Ирода Садикова, Доменика Дамирова, Aида Хайдарова, Мубина Камолова (жамоавий баҳсларда, бадиий гимнастика), Насибабону Нарбаева (каратэ), Моҳларойим Ҳакимжонова (каратэ).

Бронза медал: Aнастасия Сарансева (2 та: тасма ва халқа баҳсларида, бадиий гимнастика), Исломжон Сатторов (каратэ), Бону Эгамбердиева (каратэ), Севинч Содиқова ва Диана Гарамова (бадминтон, жуфтлик) футзал терма жамоаси.

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан