Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонликлар пластикдаги пулларини кўпроқ нақдлаштирмоқда — МБ
13.09.2021 18:21,  
63

Марказий банк томонидан 2021 йил январь-август ойлари учун нақд пул муомаласи бўйича қисқача шарҳини эълон қилинди.

Маълум бўлишича, ўтган вақт давомида банклар орқали нақд пул айланмаси ҳажми 317,4 трлн сўмни ташкил этиб, 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 48,8 фоизга ошган. Жумладан, банклар кассаларига нақд пул тушумлари 157,6 трлн сўмни, банк кассалари ва банкоматлардан чиқим қилинган нақд пуллар 159,8 трлн сўмни ташкил этган.

 


Жорий даврда банк карталарига 178,1 трлн сўмлик маблағлар келиб тушиб, ушбу даврда банк карталаридаги 58,8 трлн сўмлик (33 фоиз) маблағлар аҳоли томонидан нақдлаштириб олинган. Шундан 46,7 трлн сўм банкоматлар орқали ечиб олинган.

Ўтган йилнинг мос даврида банк карталаридан 37,3 трлн сўм, банкоматлар орқали эса 28,8 трлн сўм нақдлаштирилган.

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан