Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистоннинг айрим ҳудудлари вақтинча “свет”сиз қолиши мумкин
7.07.2021 14:53,  
1453

Бугун, 7 июль куни Навоий иссиқлик электр станциясининг буғ-газ қурилмаларини табиий газ билан таъминловчи 2-тармоқ газ қувурида газ сизиб чиқиш ҳолати юзага келган. Шу сабабли Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминоти вақтинчалик тўхтатилиши мумкин. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, юзага келган носозликни бартараф этиш учун “Навоий-4” газ тақсимлаш станцияси орқали газ таъминоти тўхтатиляпти. Мазкур ишларни тўлиқ якунлаш жараёнида Навоий иссиқлик электр станциясининг 1-сон буғ-газ қурилмаси ҳам вақтинчалик тўхтатиб турилиши сабабли Ўзбекистоннинг айрим ҳудудлари вақтинчалик электр энергияси таъминотидан узилади.

Маълумот учун, июль ойининг биринчи ярмида мамлакат ҳудудида ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши ва 6-8 июль кунлари Республиканинг суткалик электр энергияси истеъмоли 223 миллион киловатт соатгача етиши кутилмоқда. Ушбу кўрсаткич ўтган мавсумнинг мос даврига нисбатан 23 фоизга кўпдир.

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан