Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистоннинг Мисрдаги янги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси тайинланди
13.10.2021 08:30,  
113

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг 2021 йил 8 октябрдаги тегишли қарорига мувофиқ Мансурбек Бахтиярович Киличев Ўзбекистон Республикасининг Миср Араб Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланди.

М.Киличев дипломатия соҳасида 2002 йилдан буён ишлайди. Вазирлик марказий аппарати ва Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналарида ишлаган.

2012-2013 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Саудия Арабистони Подшоҳлигидаги элчихонаси биринчи котиби.

2013-2019 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Дубай шаҳридаги (БАА) Бош консули.

2019-2020 Ўзбекистон Республикаси Халқаро муносабатлар бўйича ахборот таҳлилий маркази директори ўринбосари – йиғма таҳлилий бўлим бошлиғи.

2020 йилдан Элчи лавозимига тайинлангунга қадар Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаменти директори ўринбосари.

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан