Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






"Ўзгидромет" 1 август куни кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълум қилиб, кириш имтиҳонларини ўтказиш бўйича тавсия берди
3.06.2021 20:45,  
417

2021 йилнинг 1 август куни ҳаво ҳарорати меъёр атрофида бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет маълум қилди.

 Шу куни об-ҳаво асосан кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди (10-20% бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиш эҳтимоли бор). Шамол ўртача тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-25°, кундузи 35-40° бўлади.

Маълумки, юқори ҳаво ҳарорати инсон организмига салбий таъсир кўрсатади. Юқори ҳарорат, авваламбор, терлашга олиб келиши, бу эса ўз навбатида организмни сувсизланишига, минерал сувлар ва фойдали витаминларни йўқолишига, шунингдек, юрак-қон томир тизими фаолиятида жиддий ўзгаришларни келтириб чиқиши, нафас олиш тезлигини ошириши ҳамда эътиборнинг заифлашиши, реакцияни пасайишига ва бошқа салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.

Инсон организмига об-ҳаво таъсирини юмшатиш мақсадида Ўзгидромет томонидан қуйидагилар тавсия этилади:

Республикамизда одатда ҳаво ҳароратининг юқори даражага кўтарилиши 12:00 дан 15:00 лар даврига тўғри келади. Бундан келиб чиқиб тест синовлари соат 09:00 дан 11:00 гача бўлган вақтда ўтказиш;

Имтиҳонларни иложи борича бино ичида ёки салқин жойларда ўтказиш;

Абитуриентларни мунтазам равишда ичимлик сувлари билан таъминлаб бориш.

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан