Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ОЧЛ."Пахтакор" ортидан ОКМК ҳам гуруҳда қолиб кетди
28.04.2021 09:07,  
99

Футбол бўйича Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 5-тури доирасида ОКМК 27 апрель, сешанба куни «Ал-Ҳилол» билан баҳс юритди.

Учрашув Саудия клубининг йирик 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Лусиано Ветто, Бафетимби Гомис ва Ёсир аш-Шаҳронининг голлари «Ал-Ҳилол»нинг ғалабасини таъминлади. Жамоаларнинг биринчи давра доирасида ўтказилган ўйинида 2:2 ҳисобидаги дуранг қайд этилганди.

Шу тариқа Олмалиқ клуби ҳам гуруҳ босқичи якунланишига бир тур қолганида кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритиш имкониятидан маҳрум бўлди. 26 апрель куни «Пахтакор» ўз иштирокини гуруҳ босқичида якунлаши маълум бўлганди.

Гуруҳнинг иккинчи ўйинида «Ал-Ҳилол»га 4 та гол урган «Истиқлол» «Шабоб ал-Аҳли»дан устун келди. Учрашувдаги ягона гол Алишер Жалилов томонидан 90+6-дақиқада урилди. «Шабоб аҳ-Аҳли» сафида ҳаракат қиладиган ўзбекистонлик ҳужумчи Жалолиддин Машарипов мазкур баҳсда тўлиқ 90 дақиқа ўйнади.

Гуруҳ босқичи, 5-тур баҳси

27 апрель, сешанба

ОКМК — «Ал-Ҳилол» 3:0

Голлар: 0:1 — 39 Ветто, 0:2 — 47 Гомис, 0:3 — 58 аш-Шаҳрони.

ОКМК: 1.Ботирали Эргашев, 20.Мирғиёс Сулаймонов, 15.Аббос Отахонов, 8.Бобур Йўлдошев, 2.Акром Комилов, 23.Йован Жокич (5.Дилшод Жўраев, 57), 17.Санжар Турсунов (4.Миржамол Қосимов, 67), 11.Мурод Тошматов, 22.Санжар Шоаҳмедов, 10.Ҳусниддин Ғофуров (19.Шероз Жалолов, 70), 18.Александр Касян (9.Зафар Полвонов, 46).

«Ал-Ҳилол»: 1. Абдуллоҳ ал Майуф, 2. Муҳаммад ал-Бурайк, 5. Али ал-Булайҳи, 8. Абдуллоҳ Отайф, 10. Лусиано Ветто, 12. Ёсир аш-Шаҳрони, 16. Носир ал-Довсари, 18. Бафетимби Гомис (11. Солиҳ аш-Шаҳри, 67), 19. Андре Карилё, 20. Жанг Ҳён-Су, 28. Муҳаммад Канно.

Огоҳлантиришлар: Касян 43, Канно 58.

«Шабоб ал-Аҳли» — «Истиқлол» 0:1

Гол: 0:1 — 90+6 Алишер Жалилов.

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан