Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Покистон бош вазири илк бор Ўзбекистонга ташриф буюради
1.07.2021 21:58,  
112

Покистон бош вазири Имрон Хон 2021 йилнинг июлида Ўзбекистонга келиши кутилмоқда.

Қайд этилишича, мазкур ташриф икки томонлама савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш мақсадида ташкил этилмоқда. Шунингдек, ишбилармонлик имкониятларини тақдим этишдан ташқари, Ўзбекистон Покистон томонига Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатлари учун эшик бўлиб хизмат қилиши таъкидланмоқда.

Бунинг эвазига Покистон савдо портини денгизга чиқмаган Ўзбекистон учун таклиф қилиши мумкин. Бош вазирнинг савдо, тўқимачилик, саноат, ишлаб чиқариш ва инвестициялар бўйича маслаҳатчиси Абдул Раззоқ Довуд ҳам сафар давомида Бош вазирга ҳамроҳлик қилади.

Абдул Раззоқ Довуднинг таъкидлашича, Тошкент билан ўзаро савдо алоқаларининг яхшиланиши 90 миллиард долларлик савдо салоҳиятига эга Покистоннинг Марказий Осиё минтақасига экспортини кучайтириши мумкин.

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан