Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Президент ғаллага нисбатан камида 10 баравар фойдалироқ бўлган соҳани маълум қилди
7.07.2021 19:30,  
1709

Жаҳон бозорида хўраки узум савдоси мевалар ичида учинчи ўринда туради ва ҳар йили унга бўлган талаб ўртача 350  миллион долларга ўсмоқда. Ўзбекистонда эса хўраки узум бўйича экспорт салоҳиятимиз камида 600  миллион доллар (бу йил 200  миллион доллар) ва майиз – 500  миллион доллар (бу йил 130  миллион доллар) тенг. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев узум етиштириш, уни саноат усулида қайта ишлашни янада ривожлантириш ҳамда ҳудудларда энотуризмни йўлга қўйиш чора-тадбирларига бағишланган видеоселектор йиғилишида маълум қилди.

Таъкидланишича, Европада 800  миллион, Хитой – 600  миллион, Россия – 300  миллион ва Ҳиндистонда 250  миллион долларлик экспорт бозори мавжуд. Ўзбекистонда 1  гектар ерда хўраки узум етиштириш учун ўртача 100  миллион сўм харажат қилиниб, 4  йилдан кейин йилига 250  миллион сўм соф фойда олса бўлади. Шунингдек, узум данагидан олинадиган бир килограмм ёғнинг жаҳон бозоридаги нархи – 10-15  доллар бўлиб, бизда бир йилда 1,5  минг тонна ёғ ишлаб чиқариш имконияти мавжуд.

“Узумчилик бу – халқимизнинг асрлар давомидаги миллий деҳқончилик маданияти, қадрияти, ғурури ва даромад манбаи ҳисобланади, қолаверса, халқимизнинг турмуш тарзи ва урф-одатларимиз билан, бевосита боғланиб кетган. Халқимизнинг хусайни, тойфи, ризамат ота, келинбармоқ ва кишмиш каби узумларининг довруғи узоқ-узоқларгача танилган”, - деди давлат раҳбари.

Шундан келиб чиқиб, сўнгги тўрт йилда 52  минг гектар янги токзорлар ташкил этилиб, соҳага 210  миллиард сўм субсидиялар ажратилди. Натижада, ўтган давр мобайнида мева-сабзавотлар экспортида узумнинг улуши 2  бараварга кўпайди.

Бугунги кунда Ўзбекистонда 90  минг гектар майдонда узум етиштирилиб, соҳа 900  минг аҳолининг доимий ва мавсумий бандлигини таъминламоқда. Самарқанд (30  минг гектар), Тошкент вилояти (13  минг гектар), Сурхондарё (9  минг гектар), Жиззах (7,5  минг гектар), Қашқадарё (6,8  минг гектар), Бухоро (6  минг гектар), Наманган ва Навоий (4,5  минг гектардан) – узумчиликда майдон жиҳатидан етакчи ҳудудлар ҳисобланади.

Лекин айрим ҳудудларда йирик токзорлар майдони сўнгги тўрт йилда 7  минг гектарга камайган. Мисол учун, Қашқадарёда 2,5  минг  гектар, Наманган – 2,4  минг, Сурхондарё – 1,2  минг, Андижонда – 645  гектар майдон камайиб кетган. Аксинча, Жиззах, Қорақалпоғистон ва Фарғонада эса токзорлар майдони кўпайган.

Яна бир таҳлил – 1  гектар ғалла майдонида 2  киши банд бўлиб, кўпи билан 20  миллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилса, узумчиликда, айниқса шпалер усулида 10  нафаргача аҳолини доимий ва мавсумий банд қилиш ва 300  миллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариб, ўртача 25 минг долларлик экспорт қилиш мумкин. Бундан ташқари, узум кўчати 4-5 йиллик бўлганигача, оралиқ экин экиш орқали, яна миллионлаб сўм даромад кўриш мумкин.

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан