Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Президент Қозоғистоннинг Биринчи Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
7.05.2021 19:44,  
53

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 7 май куни Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти, Элбоши Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.

Етакчилар Ғалаба куни ва яқинлашиб келаётган муборак Рамазон ҳайити билан бир-бирларини самимий табриклаб, биродар халқларимизга тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тиладилар.

Суҳбатда Ўзбекистон-Қозоғистон кўп қиррали ҳамкорлигининг долзарб масалалари муҳокама қилинди, Марказий Осиёдаги вазият юзасидан фикр алмашилди.

Турли даражалардаги фаол ва самарали икки томонлама мулоқотлар туфайли ҳамкорлик ижобий суръатда ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди.

Жорий йил бошидан товар айирбошлаш ҳажми 28 фоизга ўсди. Ўтган ойда чегараолди ҳудудлардан бирида Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича халқаро марказ қурилиши бошланди.

Устувор инвестиция ва инфратузилма лойиҳаларини биргаликда тайёрлаш ва амалга ошириш, жумладан, Учқудуқ–Қизилўрда автомобиль ва темир йўллари ҳамда Туркистон-Тошкент тезюрар темир йўлини қуриш ишлари олиб борилмоқда.

Икки мамлакат ҳудудлари яқиндан ҳамкорлик қилмоқда, маданий-гуманитар алмашинув борасидаги муҳим дастурлар давом эттирилмоқда.

Ўзбекистон Президенти ва Элбоши биродар халқлар ва мамлакатлар ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик ришталари, ишонч ва шериклик руҳидаги алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида кенг кўламли ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳим эканини алоҳида таъкидладилар.

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан