Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Президентликка номзод мажбурий эмлаш ҳақидаги қонунга эътироз билдирди
15.08.2021 18:09,  
431

Яқинда «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлашга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинган эди.

Унда Меҳнат кодексининг 113-моддасида ходим карантинли ва одам учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши таҳдиди мавжуд бўлган тақдирда Бош давлат санитария врачининг қарори асосида қонунчиликда белгиланган тартибда жорий этиладиган профилактик эмлашдан ўтишни рад этган тақдирда иш берувчи уни ишга қўймасликка ҳақли эканлиги назарда тутилган.

Президентликка номзоди тавсия қилинган, «Адолат» партияси раҳбари Баҳром Абдуҳалимов мазкур қонун фақат иш берувчига фойдали экани, ходимлар манфаати кўзланмагани ҳақида айтди.

«Албатта, ушбу меъёрлар халқ саломатлигини кўзлаб жорий этилган. Вирусга чалиниш занжирини узиш учун профилактик тадбирлар шарт. Аммо ушбу қонун асосан иш берувчилар фойдасига хизмат қилмоқда. Ходим манфаатларидан эса четлаб ўтилмоқда.

«Соғлиғининг ҳолатига кўра қарши кўрсатма мавжуд бўлмаганда» изоҳи берилгани айни муддао, бироқ шифокор рухсатидан сўнг вакцина қабул қилган ходимларга ҳам имтиёз ва имкониятлар берилганида нур устига нур бўлар эди.

Вакцина олгач, айрим безовталиклар (иситма, холсизлик, оғриқ) кузатилиши реал мисоллар билан исботини топди. Аслида бу хавотирли ҳолат эмас, аксинча иммунитет шаклланаётганидан дарак беради. Мазкур аломатлар юз бераётган вақтда (тахминан 3 кун давомида) ходимга иш ҳақи сақланадиган таътил бериш мақсадга мувофиқ. Бинобарин, соғлом вужудгина тўлақонли меҳнат қилишга қодир бўлади. Вакцина реакцияси вақтинча ноқулайликлар туғдираётганида ходимнинг иш унумдорлиги пасайиши табиий. Шундай экан, вакцина олган ходимга ўз соғлиғига эътиборли бўлиши учун шароит яратиб берган афзалдир.

Ўтган йили мамлакатимизда қатъий карантин талаблари ҳукм сурганида имкони бор ташкилотлар ўз ходимларини масофавий меҳнатга ўтказди. Компьютер орқали бажариладиган ишларда уйдан туриб меҳнат қилиш иш сифатига таъсир қилгани йўқ. Демак, бу амалиётга вакцина олган фуқаро манфаати юзасидан ҳозир ҳам қисман мурожаат қилишга ҳақлимиз.

Афсуски, мазкур масалага парламент томонидан жиддий ёндашилмаган. Ваҳоланки, қонунлар бир томонлама эмас, мукаммал яратилиши лозим. Иш берувчига фақат ҳуқуқ берилган, лекин унга мажбуриятлар ҳам юклатиш зарур. Депутатлар ва сенаторлар нега ушбу омилларни назардан четда қолдиришган, деган таассуфдамиз», деган Абдуҳалимов.

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан