Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Прокурор адвокатларнинг телефонини эшитишга санкция бериши мумкин. Адвокатлардан бундан кескин норози
25.03.2020 09:18,  
598

Кеча талотўпда, умуман, карантинга оид турли хабарлар фонида Сенат жуда бир муҳим қонунни маъқуллади. Яъни “Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш киритишга биноан, прокурорнинг розилиги билан адвокатнинг телефонлари ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали амалга ошириладиган сўзлашувлари, узатиладиган хабарлари ва маълумотларини назорат қилиш белгиланаётган экан.

Ўзбекистон қонунчилигининг энг катта муаммоларидан бири энг муҳим қонун ҳужжатлар депутатлар ёки умуман, бетараф тараф томонидан эмас, балки бевосита қонундан манфаатдор тараф томонидан ёзилишидир. Солиқ кодекси солиқчилар, Божхона кодекси божхоначилар, адвокатларга оид қонунлар ё адлия ёки прокурорлар томонидан ёзилади. Мамлакатда “хабеас корпуси” кенгайтирилаётган ёки шунга ҳаракат кетаётган бир пайтда адвокатлар билан процедура прокурор розилиги билан амалга ошириш кўзда тутилмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси адвокатлар палатаси раиси Алим Эрназаров ушбу ўзгартиш бўйича ўзининг кескин эътирозини билдирди.

“Бугун Сенат томонидан маъқулланган, адвокатлик фаолиятимизга тегишли ўзгаришларга менинг ҳам қатъий эътирозим борлигини билдираман. Бу ҳолатдан, адвокат ва Адвокатлар палатаси раиси сифатида — норозиман. Қонун ҳужжатларида, адвокатларга тегишли қонун ҳужжатлари лойиҳаси, Адвокатлар палатаси Раиси томонидан имзоланиши (розилик олиниши) белгиланган. Бирок, қонунчиларимиз томонидан бу тартибга риоя қилинмади. Яъни, Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси раиси Алим Эрназаров, юқорида эсланган қонун лойиҳасига имзо (виза) қуймаган”, дейилади палата раисининг баёнотида.

Президент адвокат прокурор билан тенг бўлсин, суд тизими ҳақиқий тортишув принципи асосида ишласин, деб куюниб юрган пайтда қонунчиларимиз бу жараёнга нафақат суднинг иштирокини кўзда тутишмади, балки амалдаги тартибдан ҳам қуйироқ, аниқроғи осонроқ механизмни йўлга қўйишмоқчи. Илгари ҳеч қурса бу санкцияни Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, вилоят, Тошкент шаҳар прокурори ва уларга тенглаштирилган прокурорлар бериши мумкин эди. Кулгули тарафи бу ўзгартиш “Фуқароларнинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилишга қаратилган қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” деб номланган қонун билан жорий этилаяпти.

Бизга мустақил суд керак. Бизга мустақил оммавий ахборот воситалари керак. Бизга мустақил адвокатлар керак. Юқоридаги "керак"ларни ҳаётга жорий этиш бизга мустақил парламент керак. Улар эса қонунни кўз юмиб ўтказиш билан овора.

davletov.uz

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан