Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Путин президентликдан кетса Россияда нима бўлиши ҳақида гапирди
15.06.2021 20:02,  
780

NBC телекомпанияси журналисти Кир Симмонс Путиндан 2036 йилгача ўз лавозимида қолиш имкониятини берадиган Конституцияга киритилган ўзгартишларни эслаб, ундан кейин Россияда нима бўлишини сўради.

Путин эса биринчи марта иш бошлаган 2000 йилларни эслади. «Мамлакат суверенитетини, ҳудудий яхлитлигини сақлаш арафасида мувозанатлашаётган, қашшоқлик чегарасидан паст бўлган фуқаролар сони кўп ва бу аҳвол ҳалокатли эди. Энди ҳам муаммолар жуда кўп, аммо вазият умуман бошқача. Бир куни менинг ўрнимга бошқа президент албатта келади. Нега ҳаммаси бирданига барбод бўлиши керак?» - дейди Путин.

«Сиёсий саҳнада ҳар хил қарашларга эга турли одамлар пайдо бўлиши бошқа масала. Бу яхши», - деб қўшимча қилди Путин.

Президентнинг айтишича, у кетгач «мамлакат бир кечада қулаб, барбод бўлмайди».

Шу билан бирга, Путин, агар у конструктив қарашларга эга, «мамлакатга садоқатли» ва «бутун ҳаётини Ватан учун бағишлашга тайёр» одамни кўрса, уни қўллаб-қувватлаш учун ҳамма нарсани қилишини таъкидлади.

Путиндан кейинги давр, сиёсий кун тартиби масаласи кўп маротаба кўтарилиб келади. Аммо президентнинг ўзи бу борада аниқ бир фикр айтмаган. 

Владимир Путин 2000 йилдан бери Россияга раҳбарлик қилиб келмоқда. Унинг фаолияти давомида мамлакатнинг Ғарб билан муносабатлари (айниқса, 2014 йилги Қрим аннекцияси сабаб) ёмонлашди. Геополитика саҳнасида Россия ёлғизланиб қолаётгани бўйича фикрлар пайдо бўлди. 

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан