Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қашқадарёда дахшатли ЙТҲ содир бўлди
2.04.2021 19:38,  
537

Қашқадарё вилояти Қарши туманида «Матиз» ва «Дамас» ўзаро тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Ўз йўлида ҳаракатланиб келаётган «Дамас»га қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган «Матиз» келиб урилган. Оқибатда, бир нафар шахс вафот этган. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, 2021 йил 26 март куни соат 13:55ларда давлат аҳамиятидаги 4Р 89 «Қарши–Талимаржон ИЭС» автомобиль йўлининг Қарши туман Сарой қишлоғи ҳудудидан ўтувчи 5-километрида аянчли йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган. Ўз йўлидан ҳаракатланиб келаётган «Дамас»га рўпарадан «Матиз» келиб урилган. Оқибатда, бир нафар шахс вафот этган.

Таъкидланишича, «Матиз»  ҳайдовчиси ёмғир ёғиб турган ноқулай об-ҳавода эътиборсизлик қилиб бошқарувни йўқотган. Сўнг йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиқиб кетган ва бориб «Дамас»га урилган. Оқибатда, ҳар иккала машинанинг ҳайдовчилари, шунингдек, «Дамас»да йўловчи сифатида кетаётган шахс оғир тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. «Матиз»да йўловчи сифатида кетаётган шахс эса оғир тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган ҳамда кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан вафот этган.

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан