Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қашқадарёда бобо уй талашиб набирасини пичоқлаб қўйди
4.09.2021 21:17,  
314

Қашқадарё вилояти Қарши туманида яшовчи шахс уй талашиш ортидан келиб чиққан жанжал пайтида ўз набирасини пичоқлаб қўйган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2021 йил 29 август куни соат 22:00 ларда Қарши тумани Пахтазор маҳалласида яшовчи нафақахўр Т.О. набираси Ғ.О. билан уй-жой масаласида жанжаллашиб қолган.

Жанжал давомида бобо набирасининг чап томон қорин олд соҳасига бир маротаба пичоқ санчиб, унга тан жароҳати етказган. Оқибатда Ғ.О. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Қайд этилишича, мазкур ҳодиса юзасидан Қарши тумани ИИБ тергов бўлими томонидан жиноят кодекснинг тегишли моддаси билан жиноий иш қўзғатилган.

 

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан