Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қибрай тумани ҳокимлиги собиқ мулозимлари ерни ноқонуний сотаётганида ушланди
21.08.2021 09:21,  
387

17 август куни фуқаро Н. Якубова ИИВга ариза билан мурожаат қилиб, Тошкент вилояти, Қибрай туманида яшовчи “Aбдурашид” ва “Ориф” исмли шахслар ҳокимият томонидан уларга 49 йилга ижарага берилган 7 гектар ерни сотиб, ҳокимиятда ишловчи танишлари орқали Я.Н.ни номига расмийлаштириб беришга ваъда берган ва бунинг учун 225 минг AҚШ доллари беришини талаб қилаётганликларини маълум қилган.

18 август куни ўтказилган тезкор тадбирда пойтахтнинг Юнусобод тумани 19-мавзесидаги “Қариялар оромгоҳи” олдида A.О. ариза муаллифи Н.Якубовадан талаб қилинган пулнинг $5 мингини олган вақтида ушланди.

Суриштирувда аниқланишича, A.О. бу пулларни ер эгаси T.Р.гa бериши керак бўлган. Тезкор тадбир давом эттирилиб, 19 август куни 2011-2018 йиллар Қибрай тумани ҳокимиятида масъул лавозимларда ишлаган Т.Р. ва A.М.лар Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Ўткир маҳалласида A.О.дан $5 мингни олган вақтида далилий ашёлар билан ушланди.

Ҳолат бўйича, 19 август куни Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28, 211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан